Саудия клуби "Реал" юлдузи учун 230 миллион евролик таклиф жўнатди

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳали ҳамон Саудия Арабистони клубларининг қизиқиш доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда "Indykaila News" нашри маълум қилди. 

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, бир неча кун олдин номи ошкор этилмаган Саудия клуби "Реал"га бразилиялик футболчи трансфери учун 230 миллион евролик таклиф билан чиққан. Бироқ "қироллик клуби" жорий трансфер ойнасида Винисиусни сотмаслигини маълум қилган. 

25 ёшли вингернинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 150 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Винисиус 2018 йилдан бери мадридликлар сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 351 та беллашувда майдонга тушиб, 112 та гол киритди ва 94 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!