Саудия клублари Брунога 100 миллион евро беришга тайёр

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш Саудия клубларининг радарида. "Transfer News Live" нашри хабарига кўра, Саудия Арабистони вакиллари Фернандеш учун "қизил иблислар"га 100 миллион евро таклиф қилмочи.

Бруно 29 ёшда ва деярли тўрт йилдан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнамоқда. Жорий мавсум португалиялик ярим ҳимоячи 17 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия клублари молиявий имкониятлари катта бўлгани учун ёзда Европадан юқори мақомга эга футболчиларни фаол равишда харид қилишни давом эттирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!