Саудия Про лигаси. "Ан-Наср" минимал ҳисобда ғалаба қозонди
Саудия Про лигасининг 17-тури доирасида "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Таавун" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона гол 45-дақиқада киритилди. Меҳмонлар футболчиси Ал-Доссари тўпни ўз дарвозасига йўллаб, жамоасининг мағлубиятига сабабчи бўлди.
Шу тариқа, Жорже Жезус шогирдлари очколарини 40 тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
- С. Арабистони - Про Лига
- Regular Season
Ан Наср
- Mohammed Waleed Al-Dossary 45'
Тугаган
1
:
0
26.01.2026 22:30
Фикрлар