Асосий мазмунга ўтиш

Саудия Про лигаси. “Ан-Наср” Роналду гол урган ўйинда ғалаба қозонди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Учрашув якунланди.

Саудия Про лигасининг 30-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

“Ан-Наср” ўз майдонида “Ал-Аҳли”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, 76-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Кингсли Коман орадаги фарқни иккитага оширди.

Шу тариқа, Жорже Жезуш шогирдларининг очколари 79 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.

Профессиональная лига
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ