Саудиянинг даҳшатли бюджетга эга клуби Кевин де Брюйнени қуйи лигага чорлаяпти

Саудия Арабистонининг “Ал-Қодсия” клуби жорий мавсумни иккинчи лигада ўтказмоқда. Бу клубнинг умумий бюджети 2 триллион долларни ташкил қилади.

Бадавлат клуб “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйнени нишонга олган. Шайхлар бельгиялик ҳужумкор футболчини келаси ёз ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

“Ал-Қодсия” раҳбарлари янги лойиҳани амалга оширмоқчи. Унинг асосий фигураларидан бири жаҳон футболида энг яхши плеймейкерлардан бири сифатида тан олинган Кевин де Брюйне бўлиши кўзда тутилган.

32 ёшли Кевиннинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Ярим ҳимоячининг ўзи Манчестерда қолмоқчи. Бироқ клуб битими тугаётган ўйинчини катта маблағ эвазига сотиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!