Сауль Альварес ва Кристиан Мбилли жанги бошқа санага қолдирилди
Бокс бўйича иккинчи ўрта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес (63-3-2, 39 КО) ва асли камерунлик бўлган Кристиан Мбилли (29-0-1, 24 КО) ўртасидаги жанг октябрь ойи охирига кўчирилди. Бу ҳақда "The Ring" журнали хабар бермоқда.
Дастлаб, мазкур баҳс 12 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилганди. Ушбу тўқнашувда 76,2 кг вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпионлик камари ўртага тикилади.
Эслатиб ўтамиз, Альварес 2025 йилнинг сентябрь ойида америкалик Теренс Кроуфордга ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берганидан буён рингга кўтарилмади ва мазкур мағлубиятдан сўнг мексикалик тирсагини операция қилдиришга қарор қилган.

Фикрлар