Сауль "Канело" Альвареснинг рақиби ўзбекистонлик бокс мухлисларига мурожаат қилди (Видео)
Ҳозирги кунда профессионал бокс оламининг биринчи рақамли юлдузи шубҳасиз, мексикалик Сауль Адьварес ҳисобланади. Бунга вазн тоифасидан қаътий назар энг сара боксчилар рейтинингини бошқараётгани ҳам исбот бўла олади.
Мазкур чармқўлқоп устаси навбатдаги жангини 27 февраль куни ўтказади. Унинг рақиби WBC йўналишида даъвогар бўлиб турган туркиялик Авни Йилдирим бўлади. Улар ўртасидаги тўқнашувга WBC ҳамда WBA чемпионлик камарлари тикилган.
Биз ушбу жанг иштирокчиларидан бири Авни Йилдирим билан боғланиб, ундан жанг аввалидаги фикрлари билан қизиқдик. У эса жангдан кейин Sports.uz сайтига батафсил интервью беришини маълум қилди. Шундай бўлса-да, у юртдошларимизга хурмати юқори эканлигини ва жангда унга мухлислик қилувчиларга дуода бўлинглар, дея мурожаат қилди.
Фикрлар