Express Sport нашри хабарига кўра, "Саутгемптон" Шейн Лонг клуб билан янги келишувга имзо чекади.

Манба хабарига кўра, томонлар янги шартнома бўйича бир қарорга келиб бўлишган ва яқин вақтлар ичида келишув имзоланиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Лонг АПЛ баҳсларида "Саутгемптон" либосида 15 та ўйинда 1 та гол киритган.

Эслатиб ўтамиз, Лонг АПЛдаги энг тезкор гол муаллифи ҳисобланади.