"Саутгемптон" ҳужумчиси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

Англиянинг “Саутгемптон” клуби форварди Маноло Габбьядини қишки трансферлар чоғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли италиялик футболчига Москванинг икки гранди – ЦСКА ва “Спартак”дан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Унга шунингдек ўз ватанидан ҳам қизиқишлар мавжуд. Габбьядинини “Болонья” ҳамда “Фиорентина” клублари ҳам ўз сафида кўрмоқчи.

Ўз навбатида “Саутгемптон” ҳам Габбьядинини сотиб юборишга тайёр. Айтиш лозимки, у жорий мавсум ҳозирча АПДда 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига бор йўғи 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!