Себальос Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос бугун Испания терма жамоасининг машғулотларида тўлиқ иштирок эта олмади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли футболчи мушакларидаги кичик жароҳат сабаб машғулотларни муддатидан аввал якунлаган. Унинг ўрнини Дани Ольмо эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси  Евро-2020 саралаши доирасида Норвегия (12 октябрь) ва Швеция (15 октябрь) билан ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!