Себальос: “Симеоне ҳали ҳамон ЕЧЛдаги мағлубиятларни унутмаган”

TIGGO 2 PRO

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Дани Себальос “Лас-Пальмас”га қарши баҳсдан сўнг мазкур ўйин ва Диего Симеоне ҳақида ўз фикрлари билдириб ўтди. 
 
“Чиройли ўйин ҳеч қачон натижа олиб келмайди - асосийси ғалаба. Бугун яхши ўйин ўтказдим, деб ўйлайман. Шу билан бирга, ўзимга бўлган ишончни сўнгги кунларда қайтардим. 
 
Тўғри, рақиблар ҳам кучли ҳаракат қилишмоқда, лекин биз ҳам тобора ўйинимизни яхшилаб бормоқдамиз. Шуни ҳам таъкидлашим керак, биз қолган барча мусобақаларда ғолиб чиқишга тайёрмиз. 
 
Симеоне ҳакамлар бизга ён босишини айтди? Назаримда, у ҳалигача Чемпионлар лигасининг финалида 2 марта "Реал Мадрид"га ютқазганини унута олмаяпти. Шу боис, аргентиналик мутахассис шундай фикрга келган кўринади” – деди испаниялик ҳавбек  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!