Себальос учун курашда
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Дани Себальосни сотиб олиш учун биринчи рақамли даъвогарга айланди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 22 ёшли футболчи бундан аввалроқ “қироллик клуби”дан кетмоқчи эмаслиги ва янги мавсумда ўзини албатта кўрсатиши ҳақида гапирган эди. Бироқ, “шпорлар” унинг трансфери борасида яхши таклиф билан чиқишса, мадридликлар ушбу таклифга розилик билдиришади.

Таъкидлаш лозимки, Себальосга шунингдек "Наполи" ва "Милан" клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Себальос ўтган мавсум Ла Лиганинг 23та учрашувида майдонга тушди ва 3та гол уришга эришди.