Себастьян Феттелнинг «Феррари»сига ҳеч ким ета олмади
Ads

Бельгияда Формула-1 бўйича Гран-при мусобақасининг навбатдаги босқичида «Феррари» жамоаси аъзоси Себастьян Феттель 44 айланани биринчи бўлиб босиб ўтди.

Льюис Хэмилтон ўзининг «Мерседес»ида мазкур пойгани иккинчи бўлиб якунланд. Шунингдек, «Ред Булл» шарфини ҳимоя қилаётган Макс Ферстаппен финиш чизиғига учинчи бўлиб етиб келди.

Афсуски, мазкур мусобақада Даниэль Риккардо («Ред Булл»), Кими Райкконен («Феррари»), Шарль Леклер («Заубер»), Фернандо Алонсо («Макларен»), Нико Хюлькенберг («Рено») каби пойгачилар маррага етиб кела олмадилар.