“Сельта” устози: “Камп Ноу”даги меҳмон жамоа заҳира ўриндиғида вақт ўтиши жуда ҳам қийин кечади

Вигонинг “Сельта” жамоаси бош мураббийи Хуан Карлос Унсуэ Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу ерда (“Камп Ноу” стадиони назарда тутилмоқда, таҳр.)ги меҳмонлар заҳира ўриндиғида вақт жуда ҳам секин ўтади. Мен ўз жамоамнинг ўйинидан қониқдим. Бугун ажойиб ўйин кўрсатдик. Жамоа ўйинни ажойиб бошлади ва ўз имкониятларимиздан фойдаландик.

Тер Штегенни алоҳида эътироф этган бўлар эдим. У ажойиб формада. Агарда, у ҳозир жаҳоннинг энг яхши дарвозабони бўлмаса, унда улардан биридир”, – деб айтиб ўтди Унсуэ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!