Сэм Эллардайс Ирландия терма жамоасини бошқариши мумкин
Ads

Англиялик машҳур мутахассис Сэм Эллардайс Ирландия терма жамоасида иш бошлаши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, ирландияликларнинг амалдаги бош мураббийи Мартин О’Нил кеча ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан эди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра Эллардайс яна терма жамоада ишлашга хоҳиш билдирмоқда. Айтиш лозимки, унинг сўнгги иш жойи “Эвертон” клуби бўлган эди. Аммо, ундан олдин Эллардайс Англия терма жамоасига ҳам устозлик қилган эди.