Семеду кутилмаганда зўр таклиф олди

“Барселона” бир неча ой давомида Нелсон Семедуни Италия ва Англия чемпионати вакилларига ўтказиб юборишга ҳаракат қилган эди. Энди фикри ўзгарган каталонияликлар раҳбарияти бу футболчи билан беш йиллик шартнома борасида музокарани бошлади.

Агар 2025 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзоланса, португалиялик футболчининг маоши ошади ва шунингдек, айни пайтда 100 миллион евро қилиб белгиланган бадал пули миқдори ҳам сезиларли даражада кўтарилади.

26 ёшли ҳимоячи 2017 йили “Бенфика”дан 35,7 миллион евро эвазига олиб келинган эди. Якунланган мавсумда Семеду каталонияликлар таркибида барча мусобақаларда 40 марта майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!