"Семурғ" иккинчи қарама-қаршиликда "Бинокор"ни мағлуб этди

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал учрашуви давом этмоқда. Кеча тунда “Бинокор” ҳамда “Семурғ” жамоалари ўртасида иккинчи қарама-қаршилик бўлиб ўтди.

Дастлабки беллашувда мағлуб бўлган “Семурғ” бу сафар аввалги хатолардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда ҳаракат қилди. Натижа ҳам шунга яраша. Кескин ва муросасиз кечган баҳс “Семурғ”нинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа жамоалар ўртасида сериялар бўйича ҳисоб 1:1 кўринишига келди, дейди МОҚ. 

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати. Финал
“Семурғ” – “Бинокор” – 5:4 (сериялар бўйича ҳисоб 1:1).

Жамоаларнинг учинчи қарама-қаршилиги 12 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!