Сенегал терма жамоаси бош мураббийи: Мане
Ads

Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Алиу Сиссе “Ливерпуль” ҳужумчиси Садьо Манени “Олтин “Тўп”га муносиб деб ҳисоблайди.

“Нега энди йўқ? У фақатгина ўтган мавсумда кўп меҳнат қилгани йўқ, 2001 йилдан буён, яъни мен уни билган пайтдан буён Мане профессионал ва тартибли футболчи ҳисобланади.

Садио ўтган мавсум ажойиб ютуқларни қўлга киритди. Африка кубогидаги ғалаба эса уни “Олтин тўп”га янада яқинлаштиради”, - дейди Сиссе.

Эслатиб ўтамиз, Мане ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида 54 ўйинда майдонга тушди ва 29та гол ёздириб қўйишга эришди.