Сени ҳурмат қилишмайди, у ердан тезроқ кет!
“Астон Вилла”нинг собиқ ҳужумчиси Набриэль Агбонлахор “Норвич Сити” мухлисларини танқид қилди ва бу жамоада ижарада ўйнаётган “Челси” футболчиси Билли Гилморга у ердан кетишни тавсия қилди.
“Норвич” 2021 йилни муваффақиятсиз якунлади. Улар жорий мавсумда атиги икки марта ғалаба қозонди холос. Мухлислар барча футболчиларни айблай бошлади ва Гилмор ҳам бундан қуруқ қолгани йўқ. Хусусан, ашаддий ишқибозлар Гилморни “Челси”га қайтиб кетишини талаб қилмоқда.
Агбонлахор эса, ёш футболчини ҳимоя қилмоқда.
- “Норвич” мухлисларининг одобсизлигига ишониб бўлмайди. Умид қиламанки, ўйинчиларни ҳақорат қилаётганлар кўпчилик эмас.
Гилмор 20 ёшли ўйинчи, ҳаммамиз унинг Шотландия терма жамоаси сафида нималар қила олганини кўрдик. “Челси”да ҳам зўр ўйнаган. “Челси”нинг раҳбарлари ўрнида бўлганимда уни қайтариб олардим.
Биллига нарсаларини йиғиштириб, январда унинг кучли томонларидан фойдалана оладиган ўзига мос бошқа клуб топишини маслаҳат берган бўлардим, - деди Агбонлахор.
Билли Гилмор жорий мавсумда “Норвич” таркибида 12 та учрашувда майдонга тушди. Унинг жамоаси 19 та учрашувда ўнта очко жамғариб, охирги ўринда бормоқда.
Фикрлар