Сенсация: Ислом Махачев ва Илия Топурия жанги Оқ Уйда ўтиши керак эди, бироқ...
UFC нинг Оқ Уйда ўтказилиши режалаштирилган турнирида катта жанг бўлиши мумкин эди. Бироқ сўнгги дақиқаларда режа ўзгаргани маълум бўлди.
MARCA нашрининг маълумотларига кўра, бекор бўлган жанг аслида Ислом Махачев ва Илия Топурия ўртасида ярим ўрта вазн чемпионлик камари учун ўтказилиши керак эди. Манбага кўра, ушбу тўқнашув бўйича музокаралар фақат ўтган ҳафтада бошланган, бироқ промоушен жума куни Махачев мазкур турнирда иштирок эта олмаслигини билдириб, унинг ўрнига Жастин Гэтжи номзодини кўриб чиқишган.
Бу маълумотни Гэтжи ҳам қисман тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, пайшанба куни унга Оқ Уйдаги UFC оқшомида иштирок этмаслиги айтилган, лекин орадан бир кун ўтиб ташкилот вакиллари яна қўнғироқ қилиб, у кардга қўшилиши маълум қилган.
Али Абдель-Азиз (Жастин ва Исломнинг менежери) эса ижтимоий тармоқларда вазиятга ишора қилиб: “Уч кеча ухламадик, энди бироз дам оламиз. Бу ҳақиқий "Big Drama Show" бўлди”, — дея ёзиб қолдирди.
Фикрлар