Сенсация! "Карагюмрук" амалдаги чемпионни йирик ҳисобда таслим этди, Шукуров 70-дақиқада алмаштирилди

  • 29 Dec 06:41
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туркия Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Фотиҳ Карагюмрук" - "Трабзонспор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Истанбулликлар таркибида Магомед Оздоев, Фабио Борини, Маттео Риччи ҳамда Жан-Эврар Куаси томонидан урилган голларга меҳмонлар сафида Марк Бартра бир марта жавоб қайтарди. Отабек Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва 70-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, "Карагюмрук" очколари сонини 16 тага етказиб, 11-поғонага кўтарилиб олди. 5-ўриндаги "Трабзонспор" ҳисобида 26 очко бор.

Comments

You must be logged in to commet!