Сербия терма жамоасини ким бошқариши маълум бўлди
Ads

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Младен Крстаич Сербия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиққан эди.

Republika.rs нашри тарқатган хабарга кўра терма жамоанинг янги бош мураббийи Любиш Тумбакович бўлади. 66 ёшли мутахассис Сербия футболи раҳбарияти билан бу борада келишувга эришган. Унга кўра Тумбакович мамлакат бош жамоаси билан 2,5 йиллак шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Тумбакович бундан бир неча ҳафта олдин турли можаролар туфайли Черногория терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилган эди.