Сербиялик легионер "Қўқон-1912" ихтиёрига етиб келди
"Қўқон-1912" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа шарафини 2020 йилги мавсумда ҳимоя қилган сербиялик ҳимоячи Иван Йосовичнинг клубнинг мавсумолди тайёргарлик жараёнига етиб келгани ва у билан янги шартнома тузилганини маълум қилди:
"Ўтган мавсумни Қўқонда ўтказган сербиялик тажрибали ҳимоячи Иван Йосович янги мавсумда ҳам “Қўқон-1912” сафида тўп сурадиган бўлди. Жамоа раҳбариятининг таклифига биноан, Иван Йосович бугун тонгда Ўзбекистонга етиб келди. Йосович бугун Тошкент шаҳрида жамоамиз шифокори ҳамроҳлигида тиббий кўрикдан ўтди. Футболчи эртага Қўқон шаҳрига етиб келади ҳамда жамоамиз машғулотларига қўшилади. Тажрибали ҳимоячи билан янги шартнома имзоланади.
“Қўқон-1912” жамоасининг аҳил оиласига, ўз уйингга хуш келибсан, Иван!", - дейилади клуб расмий саҳифаси берган ахборотда.
Фикрлар