
Серджи Роберто: Музокаралар тўғри йўналишда давом этмоқда деб ўйлайман
Серджи Роберто “Барселона” билан бўлиб ўтаёткан музокаралар ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Жамоа билан музокаралар тўғри йўналишда давом этмоқда деб ўйлайман. Мен ёшлигимдан ўз фаолиятимни “Барса”да олиб бораман, футболчилар келажаги ҳақида турли ҳил миш-мишлар доимо бўлган ва бўлади. Ишончим комилки, биз бу мавзуда келишиб оламиз, - дейди Роберто Football Espana нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчининг “кўк-анорранглилар” билан хозирги шартномаси 2019 йилнинг июнига қадар имзоланган.
Фикрлар