Сергеев РПЛ клуби билан музокаралар ўтказмоқда

CHERY AUTO

Йил бошида "Пахтакор" таркибига қайтиб, ажойиб мавсум ўтказган Игор Сергеевга РПЛдан "Крилья Советов" қизиқиш билдирган ва футболчи билан музокаралар ўтказаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. 

Tecno

Иван Карпов маълумотларига кўра, Россия клуби ҳужумчига ойига 2,5 миллион рубль маош ва 1,5 миллион рубль бонус пули бермоқчи, лекин Сергеев томонинининг шартлари бошқачароқ. У 4 миллион рубль маош ва 3 миллион рубль бонус пули хоҳламоқда. Бу рақамлар эса "Крилья Советов"га тўғри келмайди. 

Игор ушбу мавсум "Пахтакор" таркибида умумий 34 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди. Шу билан биргаликда, Суперлигада мавсум тўпурари бўлишга яқин турибди. 

Маълумот учун, "Крилья Советов" айнпи пайтда РПЛ турнир жадвалида 17 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!