Сергеев ва Ўрунов иштирокидаги ўйин мухлисларсиз ўтади
Эртага Эрон Про-лигаси 21-туридан ўрин олган "Гохар" - "Персеполис" баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашув мухлисларсиз ўтади.
Вилоят хавфсизлик кенгаши бу ўйинни мухлислар билан ўтказишга қарши чиқди. Учрашув Сиржон шаҳрида соат 18:30да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, "қизиллар" сафида ҳамюртларимиз Остон Ўрунов ва Игорь Сергеевлар ҳаракат қилади.
Фикрлар