Сергей Фомин Бельгияда ярим финалга чиқди
Ads
Бельгияда Халқаро теннис федерацияси томонида ёшлар ўртасида ўтказилаётган "J1" таснифидаги "Charleroi-Marcinelle" турнирида ҳамюртимиз Сергей Фомин ярим финалга чиқди.

Сергей мусобақанинг чорак финал беллашувида бельгиялик Готье Онклинга қарши ўйин ўтказади ва 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Энди финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда Фомин россиялик Алибек Качмазовни синовдан ўтказади.