Сергей Фомин Грецияда порламоқда
Грецияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган "Фьючерс" туркумига кирувчи халқаро турнирда Сергей Фомин жуфтлик баҳсларини муваффақиятли ўтказмоқда.
 
Теннисчимиз ушбу мусобақада россиялик Шавла Жанашия билан биргаликда жуфтлик ҳосил қилди ва дастлабки даврада белгиялик Николас Демерутис ва Мартин Ван Дер Мирченни 6:7, 6:3, 10:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шунингдек, Сергей ва Шавла чорак финалда америкалик Патрик Кипсон ҳамда Васил Кирков билан куч синашишлари керак эди. Аммо рақиб теннисчилари номаълум сабабга кўра мазкур баҳсга келишмади.
 
Шу тариқа, С.Фомин ҳамда Ш.Жанашия ярим финал босқичига йўл олиб, унда словениялик Том Дешман ва америкалик Александер Лебедев дуети билан тўқнаш келади.