
Сергей Фомин иккинчи рақибини ҳам таслим қилди
Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақада иккинчи давра ўйинларига старт берилди.
Унда ҳамюртимиз Сергей Фомин қозоғистонлик Григорий Ломакин билан куч синашди. Икки сет давом этган баҳсда Фомин 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Энди С.Фомин турнирнинг чорак финалида украиналик Владислав Орловга қарши ўйин ўтказадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур босқичда тажрибали теннисчимиз Санжар Файзиев туркиялик Марсель Илҳан 7:6, 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар