Бельгияда Халқаро теннис федерацияси томонида ёшлар ўртасида ўтказилаётган "J1" таснифидаги "Charleroi-Marcinelle" турнирининг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Сергей Фомин чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Теннисчимиз жуфтликлар ўртасида австралиялик Стефан Сторч билан испан теннисчилари – Макс Алкала Гурри ва Алек Мартинезни 6:1, 5:7, 12:10 ҳисобида таслим қилиб, ярим финалга йўл олди.
Энди Сергей ва Стефан финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда австралиялик Чен Донг ва хитойлик Бу Юнчаокете билан рақобатлашади.
Фикрлар