Сергей Юран Ўзбекистон Кубоги финали олдидан нима деди?

Бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалига ҳар қачонгидан ҳам қизиқиш катта. Боиси, Кубокни қўлга киритиш учун водийнинг икки жамоаси кураш олиб боради. Анчадан бери Кубок финалида водий дербисини кўрмагандик. Бу сафаргиси эса чиндан ҳам бошқача руҳда ўтади.

“Навбаҳор” – “Андижон” учрашувига қизиқиш шу қадар каттаки, ҳатто, бошқа юртларда ҳам ушбу бўлажак финалга эътибор қаратишган.

Жумладан, Россия футболининг тирик афсоналаридан бири Сергей Юран ҳам Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган Кубок финалидан хабардор.

55 ёшли тажрибали мутахассис “Андижон” матбуот хизматига бўлажак финал олдидан қуйидагиларни айтди:

“Финалда катта масъулият бўйинга тушади. Клуб бундай пайтда мухлислар қаршисида масъулияти катталигини ҳис қилади. Чунки ишқибозлар фақат ғалабани кутишади. Буни ўйин пайтида майдонда ҳам унутмаслик керак!

Шуни алоҳида айтмоқчиманки, финалдаги иккала жамоага беллашувни жароҳатларсиз ўтказиб олишларини тилайман! Агар имкон бўлганида финални кўргани борардим”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!