"Серсоқол" "бўри" ишдан кетади!

  • 23 апрель, 2021, 18:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Вулверхэмптон” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқариб юборадиган бўлди. Португалиялик мутахассис мавсум якунланган ўз лавозимини топшириши керак бўлади.

Tecno

Санту “бўрилар”ни тўрт мавсумдан бери бошқармоқда. Бу мутахассиснинг ўйинчилар ва мухлислар олдида ҳурмати баланд. Бироқ, жамоа қайд этаётган натижалар раҳбариятни умуман қониқтирмаяпти. Жамоа жорий мавсумда 12-поғонада бормоқда.

Бундан ташқари, Нуну Санту “Вулверхэмптон”ни “кичик Португалия”га айлантириб юборган. Айни пайтда жамоадаги асосий вазифаларни унинг саккиз нафар ҳамюрти бажаради.

Мутахассислар “Вулверхэмптон”нинг муваффақиятсизликларини жамоа етакчиси Рауль Хименеснинг жароҳати билан боғламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!