Сервер Жепаровга Эрон клуби шартнома таклиф қилиши кутилмоқда
Ads

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин.

Таниқли футбол агенти ҳисобланган Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида терма жамоамиз аъзосига Эрон клуби шартнома таклиф қилиши мумкинлигини ёзиб қолдирган.

- Эроннинг “Истиқлол” клуби яқин соатларда Сервер Жепаровга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин, - дейди Санъат Шарипов.

Маълумот ўрнида, Сервер Жепаров айни пайтда “Локомотив” билан БААнинг Дубай шаҳрида йиғинда иштирок этмоқда.