Серхио Агуэро Анрини қувиб ўтди
"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуро АПЛ 22-тури "Астон Вилла"га қарши ўйинда дублга эришди.
Аргентиналик ўзининг АПЛдаги 255-ўйинида 175 ва 176 голларини киритди.
Шу тариқа у АПЛ легионерлари ичида Тьерри Анрининг 175 та голлик натижасини ортда қолдириб энг яхши легионер тўпурар номига эга бўлди.
Шунингдек, у АПЛ тўпурарлари ўртасида 5-ўринда бормоқда.
Премьер-лига тарихидаги энг яхши тўпурар - Алан Ширер (260 та гол). Кейинги ўринларда Уэйн Руни (208), Энди Коул (208) ва Фрэнк Лэмпард (177) бормоқда.
Фикрлар