Серхио Рамос фаолиятидаги 800-ўйинида майдонга тушди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос бугун бўлиб ўтаётган "Вильярреал"га (2:1, иккинчи бўлим) қарши ўйинда майдонга тушди ва фаолиятидаги тарихий натижалардан бирини қайд этди.

Гап шундаки, ушбу учрашув 32 ёшли ҳимоячининг футболчилик фаолиятидаги 800-ўйин бўлди. Рамос ушбу ўйинларнинг 589тасини "Реал"да, 50тасини "Севилья"да ва қолган 161тасини Испания терма жамоаси сафида ўтказган. Ушбу ўйинларда жами 99 марта рақиблари дарвозасига гол киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!