Серхио Рамос: Ҳар доим охиригача курашиш зарур

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос яна бир марта ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда боши билан тўп киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

– Агар Сиз охиригача кўрашсангиз ва умидни йўқотмасангиз, бунақа ҳолатлар бўлиб туради. Буни энг яхши ўйинимиз деб бўлмайди. Сабаби кўп хатога йўл қўйдик. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик. Кейин эса рақиб олдинга ўта бошлади. Улар асосон қарши ҳужумда ўйнади. Биз эса фақатгина сўнгги дақиқаларда 3 очкони қўлга киритдик. Энди бизни Клублар ўртасидаги ЖЧ кутиб турибди, – дейди Рамос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!