Серхио Рамос: “Реал” олдин ҳам 8 очколик фарқни йўққа чиқарган
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос “Қироллик клуби” Испания чемпиони бўлиш имкониятидан маҳрум бўлмаганини айтди.

“Балки жамоа қаерлардадир хатоларга йўл қўйгандир ва рақиблар бундан унумли фойдаланди. “Жирона” ўз имкониятларини голга айлантира олди. Рақиб ғалабага ҳақли эмасди, дейиш ниятим йўқ. Улар бизни ноқулай вазиятга тушириб қўйди. Аммо футболда шунақаси ҳам бўлиб тураркан.

Хафа бўлишнинг ҳожати йўқ. “Реал” аввал ҳам 8 очколик фарқни йўққа чиқарган. Рақибдан  кўпроқ очкога қолиб кетганимизда ҳам чемпион бўлган пайтларимиз бўлган. Хатолардан тўғри хулоса чиқариш керак”, – деди испаниялик ҳимоячи.

Маълумот учун, Ла Лига 10-туридан кейин “Барселона” 28 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Валенсия” 24 очко билан иккинчи, “Реал” 20 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Минбар

Барча блоглар