Серхио Регилон

"Севилья" ҳимоячиси Серхио Регилон Италияга йўл олиши мумкин эди, дея хабар бермоқда AS нашри. Ҳимоячи "Реал" футболчиси ва у Севилияда ижарада тўп суради.

22 ёшли испаниялик футболчи билан А Серия гранди "Ювентус" шартнома имзоламоқчи бўлган эди, бироқ футболчи бу таклифни рад этди. "Реал" ҳам бу таклифга рози ва унинг трансфер суммасини 25 миллон евро деб белгилаган эди.