Серхио Рико
Ads

Испаниянинг “Севилья” клуби дарвозабон Серхио Рико билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра янги келишув 2021 йилга қадар имзоланади ва шундан сўнг 23 ёшли испаниялик дарвозабоннинг товон пули 30 млн еврогача оширилади.

Маълумот учун, Серхио Рико ўтган мавсум Ла Лигада жами 35та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 45та тўп ўтказиб юборган.