Сетьен "Наполи"га қарши ўйингача "Барселона"дан кетиши мумкин

"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен Ла Лига 37-тури доирасида "Осасуна"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.

"Ҳафсаламиз пир бўлди. Мағлубиятга лойиқ ўйнадик, деб ўйламайман. Аслида, биз билан шундай вазиятлар бошқа кўплаб ўйинларда содир бўлди.

Майдоннинг барча чизиқларини назорат қила олдик, аммо рақиб дарвозасига йўл топишни уддалай олмадик. Эҳтимол, "Реал" билан курашда шу сабаб мағлуб бўлгандирмиз.

"Наполи"га қарши ўйинда ҳам "Барселона" мураббийи бўлишга умид қиламан, бироқ бундай бўлишини аниқ айта олмайман", - дейди Сетьен.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!