Сетора ва Ясмина терма жамоа сафига қўшилди

2020 йилнинг 4-8 февраль кунлари Хитойда "Fed Cup I-Group" мусобақасида  Ўзбекистон терма жамоси ҳам иштирок этади.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини терма жамоа сафида Сабина Шарипова, Оқгул Омонмуродова ҳамда Нигина Абдураимова ҳимоя қилади. Турнир ренгламентига биноан ҳар бир терма жамоа сафида 5 нафар теннисчи бўлиши кераклиги боис, Ўзбекистон теннис федерацияси термага 2 нафар янги номзодни саралаш мақсадида мусобақа ўтказди.

Унда, Сетора Нормуродова ва Ясмина Каримжанова барча рақибларидан устун келиб, терма жамоа аъзолари қаторидан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!