“Севилья” ПСЖдаги собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи
Ads

Испаниянинг "Севилья" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Гжегож Криховякка жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Football Espana нашрининг хабар беришича андалусияликлар 28 ёшли футболчи учун Франция чемпионига 15 млн евро таклиф қилишмоқчи. “Севилья” УЕФАнинг молиявий фэйр-плейини бузмаслик учун бир нечта футболчиларини сотши кутилаётган ПСЖни ушбу маблағга рози бўлишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Криховяк ПСЖ сафига 2016 йил айнан “Севилья”дан бориб қўшилган эди. Бироқ, у ўтган икки йил давомида парижликлар сафида ўз ўрнини топа олмади.