"Севилья" ПСВ форвардига қизиқиш билдирмоқда

Испаниянинг "Севилья" клуби Эйндховеннинг ПСВ клуби хужумчиси Стивен Бергвейнга қизиқмоқда.

Испанлар футболчини сотиб олиш учун Голландия клубига маъқул бўладиган маблағни таклиф қилишларига тўғри келади. Бир неча хафта олдин, "Севилья" ўз тарихидаги энг йирик трансферни амалга оширганди. "Бордо" химоячиси Кундени 25 млн евро эвазига харид қилди. Голландлар Бергвейннинг трансфер нархини испанларга айтишмади. Бироқ, ПСВнинг талаби юқори бўлиши кутилмоқда. Бу "Севилья" рекордини яна янгилаши мумкин.

21 ёшли форвард ПСВ жамоасида 2014 йилдан буён тўп тепади.

Сўнгги мавсум Голландия чемпионатида 33 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди.

Эйндховен клуби билан футболчининг шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Манба:Voetbal International.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!