“Севилья” Стефан Йоветичнинг трансфер ҳуқуқини қўлга киритмоқчи

 

Испаниянинг “Севилья” жамоаси черногориялик ярим ҳимоячи Стефан Йоветични бутунлай сотиб олишни режалаштирмоқда.  

Маълум муддат аввал, андалусияликлар трансфер ҳуқуқи “Интер”га тегишли бўлган Стефан Йоветичнинг нархи қимматлиги сабаб унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни рад этганди.

“Интер” бош мураббийига айланган Лучано Спалетти черногориялик футболчининг хизматларига муҳмож эмаслигини маълум қилди. Шунинг учун “Севилья” футболчини арзонроқ нархда қўлга киритиши мумкин.