Ads

“Севиль” форварди Виссам Бен-Йеддер Хитойнинг “Бейцзин Гуоан” клубидан бўлган таклифни рад этди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра хитойликлар 28 ёшли франциялик футболчига йилига 12 млн евро маош ваъда қилишган. Унинг бу таклифга рад жавобини беришига асосий сабаб, унинг фикрича агар ҳозир Хитойга кетса, унинг Франция терма жамоаси сафида Евро-2020да иштирок этиш имкониятлари деярли йўқолади. Шу боис у фаолиятини Европанинг кучлироқ клубида давом эттирмоқчи.

Маълумотларга қараганда Бен-Йеддерга МЮ ва ПСЖ клубларидан қизиқишлар бор.