"Севилья"га қарши баҳс олдидан МЮ мухлислари учун ҳушхабар
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида “Севилья”га қарши баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра МЮнинг 5 нафар жароҳат олган футболчиси сафга қайтган. Машғулотларга оғир жароҳатдан тузалиш учун курашаётган Златан Ибрагимович ва Англия кубогида ”Хаддерсфилд”га қарши баҳсда жароҳат олган Поль Погба қўшилган. Бу рўйхатга шунингдек Маркус Рэшфорд, Андер Эррера ва Антонио Валенсия каби футболчилар ҳам киришади.
Эслатиб ўтамиз, “Севилья” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.
Фикрлар