"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!
Қаршининг фахри, "Севинч" аёллар жамоаси яна тарих яратди!
Куни кеча жамоа учун Аёллар Олий Лигаси ўз ниҳоясига етди. Қаршиликлар 27 тур натижасига кўра 79 очко жамғаришди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди.
Бу — “Севинч” тарихидаги 17-чемпионлик! Жамоа мухлисларини, футболчиларни ва бутун Қарши аҳлини ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз!
Мавсум бошида “Севинч” Ўзбекистон Суперкубогини ҳам қўлга киритган эди. Энди жамоа Ўзбекистон Кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигаси (Women) гуруҳ босқичида ўз иштирокини давом эттиради.
Ўзбекистон Олий Лигаси чемпиони (17 марта):
2004, 2006, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2019, 2022, 2023, 2024, 2025.



Фикрлар