Сезар Аспиликуэта: “Челси” ўсишда давом этиши лозим
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Сезар Аспиликуэта жамоанинг мавсум бошидаги старти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Бизда мураббий алмашди, янгича ўйин услубига ўтдик. Мавсум бошланишидан аввал янада кучлироқ бўлиш учун кўп ишладик. Лекин “Челси” ўсишда давом этиши керак. Жисмоний ҳолатимизнинг юқори ҳолатига чиқиш учун тинимсиз меҳнат қилишимиз керак.

Сўнгги икки ўйинда жамоа икки очко йўқотди. Албатта, биз ҳар бир ўйинда максимал очко олишни истаймиз. Охирги икки беллашувда ғалаба қозонмадик, шу сабабли озгина қўшишимиз лозим”, – деди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, “Челси” АПЛ 7-турдан кейин 17 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда.