"Шабаб Ал Аҳли" устози Азиз Ғаниев ҳақида гапирди. У эртага...

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ-2020 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шабаб Ал Аҳли" учрашуви ўтказилади.

Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ўтказилди. Унда меҳмонлар устози Родольфо Арруабаррена қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

Ушбу баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб кучли жамоа. Бу мусобақада катта тажриба тўплаган. Рақиб таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари кўпчиликни ташкил этади. Баъзи футболчиларни “Насаф”га қарши беллашув орқали яхши таниймиз.

Ўзбекистонда ҳали чемпионат бошланмаган. Бу рақибга устунлик бериши мумкинми? “Пахтакор” 2 та ўртоқлик ўйини ўтказди. Уларнинг фалсафаси бор. Шунга амал қилади.

Жамоа чап қанотдан тезроқ олдинга ўтади ва бошқа чизиқларда ҳам фаол. Ўйиннинг боришидан турли ҳолатлар юзага келади. Умид қиламанки, эртага стадионга кўпроқ мухлис ташриф буюради.

ОЧЛдаги вазифамиз? Жамоа олдига мусобақада қатнашиш. Агар жамоа яхши натижалар қайд этса, кейинги босқичларга чиқиш вазифалари юклатилади. Бу ҳар доим жамоага қўйилган вазифадир.

Аҳмад Ҳалил ва Азиз Ғаниев яхши ҳолатда ва улар Тошкентга келишган. Азиз яқиндагина сафимизга қўшилди ва ўйин фалсафамизга киришиб кетиши учун озроқ вақт керак, - деди Родольфо Арруабаррена.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сурхон Барлос
09/02/2020 17:55
Ғанмев газини босс
Сурхон Барлос
09/02/2020 17:55
Кечирасан "ҒАНИЕВ"
&
Hasan fanat pahtakor
09/02/2020 13:57
Aziz faqat zahira uchun chaqirilgan asosiyda unga non yoʻq
&
Hasan fanat pahtakor
09/02/2020 13:55
Gʻaniyev prosta tarkib 2ga chaqirilgan asosiyda unga oʻrin yoʻq