Шаҳбоз Умаров "Динамо" (Киев) дарвозасига ажойиб гол киритди (видео)

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Беларуснинг БАТЭ жамоаси бугун ушбу йиғин доирасида ўзининг биринчи назорат ўйинини ўтказди. Борисовликларга Украинанинг "Динамо" клуби рақиблик қилди.

"Mardan Sports Complex"да бўлиб ўтган учрашув голларга бой бўлди ва унда киевликлар 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, БАТЭ сафида ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров беллашувни асосий таркибда бошлади ва 78-дақиқада жарима зарбасидан ажойиб гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!